Ризобек Суббота, 2024-04-27, 23.31.39
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 30 » Муносабат
    11.54.02
    Муносабат
    Янги китоб хамиртуруши

    Таниқли  адиб  Жаҳонгир Муҳаммад Кундалик китоб сифатида эълон қила бошлагани "Ҳавзи қулқулум"ни аввалига ҳажвий бир асардай қабул қилиб, гапнинг очиғи уни бекорчиликдан зерикканда эрмак учун ўқиладиган асар   дея ҳафсаласизлик билан  бошладим.

    Тўғри, асарда ҳазил-мутойибага моҳирона йўғрилган ҳаётий лаҳзаларга ҳам  ўрин берилган, бироқ  кейинчалик "Ҳавзи қулқулум" номи ўзига муносиб  чуқур мазмунли, ўқиган сайингиз мутоаладан ўқувчини толиқтирмайдиган ғоят қизиқарли ва ибрат оладиган жиҳатлари кўп  асарлигини эътироф эта бошлайсиз.

    Китобда ҳаётнинг ҳамма қирралари худди қуёш нурлари билан ярқ этиб кўрсатилгандай сермазмун таассурот ола бошлайсиз.

    Масалан асардаги мухолифат йўлида бутун умрини фидо этган Ёдгор Турлибеков ҳаётининг бир қатраси акс эттирилиши инсоннинг қандай ҳислатли бўлиши муҳимлиги ва ўша қаҳрамонга нисбатан эса илиқ ҳурмат ҳиссини уйғотади.

     Табиатни асраб авайлаш мавзуси-ю  ундан ибрат олинадиган ҳаётда кишиларга имконият бериш каби сабр ҳамда бағрикенглик, ёки банкдаги "ишон, бироқ ҳушёр бўл" каби фалсафий мулоҳаза ҳамда мушоҳадалар кишини бир томондан ўйга толдирса, иккинчи томондан "ҳа- я, чиндан ҳам шундай" дея ҳаёт йўлига илк одимнида белгилашга ёрдам бериши мумкин асардан  ҳаётий йўлланма, қўлланма сифатида фойдаланса  бўлади.

    Энг асосийси асардаги қаҳрамонлар бугунги кунимизда яшаб турган кишилардир.Улар орасида оддий пойафзал тозаловчидан тортиб то  мамлакат Президентигача бор.

    Асар муаллифи Жаҳонгир Муҳаммад ўзи ёзганидай ҳар бир воқеада  "хамиртуруш" меъёри  сақланган.Бу эса  ўқувчиларда "Ҳавзи қулқулум" асарини ўқий туриб, унинг ҳеч тугамай давом этиши истагини юзага келтиради.

    Асар ҳақида оддий бир ўқувчи сифатида илк таассуротларимизни баён этар эканмиз, "Ҳавзи қулқулум"ни ўқишни бошқа замондошларга ҳам тавсия этамиз, чунки у ҳар бир кишининг ҳаётида сабоқ берувчи бир ҳамроҳ- дўст бўлиб хизмат қилиши аниқ.

    Жаҳонгир Муҳаммаднинг янги китоби ҳам унинг замонавий адабиётдаги  сара асарлари қаторидан ўрин олишига шубҳа йўқ.
    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур | Теги: rizo obid
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz