Ризобек Суббота, 2024-04-27, 18.23.39
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 30 » Бугуннинг гаплари
    22.13.39
    Бугуннинг гаплари
    Озод этиш учун қамамайдилар

    Журналист Дилмурод Саййидни ўн икки ярим йилга озодликдан маҳрум этилгани хабари тарқалди.

    Ҳа, Ўзбекистонда қамоққа олишдан аввал гуноҳинг борми ё йўқми ҳукм чиқарилган бўлади.Тергов, адвокат ҳимояси , суд дейилган жараёнлар шунчаки расмиятчилик учунгина ўтказилади.

    Албатта айрим ҳоллар бундан мустасно.Масалан, оғир жиноятлар содир этгану аммо катта пора эвазига жазодан қутулиб қолиш ёки бўлмаса расмий ҳукумат идораларида бир умр лавозимдор бўлгану аммо охирги пайтларда зулмбошга ёқмай қолган, кучишлатар тизимларнинг юқори лавозимдорлари, бир сўз билан айтганда "қози муттаҳам бўлса  арзингни кимга айтасан" дейилгандайлар қамалмай қолишлари мумкин.

    Яна бир тоифалар бор.Улар ҳозирги даврда чет эл ОАВларда ишлаётгану Ўзбекистон прокуратураси ё МХХда опажонлари ёҳуд акахонлари борларнинг ўйнаши ёки бўлмаса яқинларидан бўлса ҳамкорликлари эвазига жазодан омон қолишлари мумкин.

    Дилмурод Саййид эса ўзи айтгандай қонунларни ҳурмат қилгани учун қамалди.Бундан ташқари у "Эзгулик" фаоли бўлмаганда балки қамалмай қолармиди?

    Яна ким билсин.Ўзбекистонда ҳамма нарса бўлиши мумкин.Қандай воқеа ё ҳодисот рўй бермасин одамлар ҳайратланмай қўйишган.

    Аввал ҳам ёзганимиздек Д.Саййид бошида "қора булутлар" айлана бошлаган кезларда эса ҳамма гўё ҳеч нарса бўлмагандай жимжит эди.

    Навбат баъзи "мухолифатчи"ларга.Уларнинг айримлари энди Дилмурод Саййиднинг озодлигини сўраб Ўзбекистонда ҳеч ким эшитмайдиган ОАВларидан қичқириб ётишаверади.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур | Теги: dsayyid
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz