Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.12.47
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Август » 25 » Ҳажвий ҳикоя
    20.21.25
    Ҳажвий ҳикоя
    Илҳом Зойиров

    РЎЙХАТ

    Тушликдан қайтиб эн¬ди хонамга кирган эдим, бош муҳарриримиз Ўсар Келдиев чақириб колди.

    — Ўтир қани, бу ерга! — деди тажанг бир қиёфада. Тажанглигини кўриб "бугунги сонда навбатчи эдим, бирор жиддий хато ўтиб кетибдими", деган хаёлга бориб, руҳиятим чўкди. — Сен болани деб қачонгача гап эшитаман-а? Тинч¬гина мақола-пақолангни ёзиб юрсанг, бирор жойинг камая¬дими? Ё ҳажвия ёзмасанг уйқинг келмайдими?

    — Бирор гап бўлдими, Ўсар ака?

    — Дард бўлди! Кечаги "Каламуш"ингдаги фамилия "Заготзерно" бошлиғининг фамилияси билан бир хил экан-ку. Ўшани Эшматов эмас, Тошматов десанг сазанг ўлармиди ё биров ёқангдан олармиди? Ҳажвияда кетаверарди.

    — У кишини умуман хаёлимга келтирганим йўқ эди, —дедим ўзимни оқламоқчи бўлиб. — У кишиям қизиқ экан. У бир ҳажвия. Мақола бўлса бош¬қа гап — факт деб даъво килса бўларди.

    Келдиев жиринглаган телефон гўшагини "чакагинг ўчсин," дегандек шарт кўтариб ташлади. "Ҳозир менинг ҳам бошимга телефоннинг куни тушади", деб ўйладим.

    — Мана шу Дўланбой Эшматов бўлмаганида ўтган йилда бирорта ҳам сонимиз чиқмасди. Ҳамма қоғозларимизни шу ки¬ши кўтарганидан хабаринг бор эди-ку! — Келдиев бир оз ҳовуридан тушгандай бўлди. — Сен айтган гапни мен ҳам у кишига айтдим. Лекин бундан нима фойда? Бунақа гапларни у киши билмайди. Раҳбар одам мақола билан ҳажвиянинг фарқини қаёқдан билсин!

    Мени гуноҳкорлардай елка қисиб ўтирганимни кўриб янаям юмшади. Пешонасини қашиб-қашиб, деди

    — Сен битта рўйхат қил!

    — Қанақа рўйхат? — дедим бошимни кўтариб.

    Келдиев айтадиган гапини обдан пишитиб олди, чоғи.

    — Тумандаги барча раҳбарларнинг исм-фамилиясини битта рўйхатга тизиб чиқ, кейин шу рўйхатни столинг¬даги ойнанинг тагига қистириб қўй. Ҳажвия ёзмокчи бўлсанг шу рўйхатга кирган фамилиялардан фойдаланмайсан уқдингми! — деди.

    Бир ҳафта деганда сўраб-суриштириб рўйхатни туздим, Келдиев айтганидай столимдаги ойнанинг тагига солиб қўйдим.

    Орадан бир -бир ярим ойлар ўтгач, Келдиев яна чақириб колди.

    — Илёсжон, рўйхатингда Эшматов бормиди? — деди тиржайиб

    — Нимайди? — дедим яна бирорта ножўя иш қилиб қўйибманми, деган хаёлга бориб.

    — Сен ундан ҳажвияларингда фойдаланишинг мумкин. Ҳақиқатан каламуш экан у. Бугун пўстагини қоқиб, ишдан олишди. Ҳамма ёқни кемириб ташлаган экан.

    — Унинг ўрнига ким бўлди? — дедим мен ҳам пишиқлик қилиб.

    — Абдиқул Валиевич Ваҳобовни рўйхатингга ёзиб қўй, — деди Келдиев ним табассум билан.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz