Тилимиз жуда бой. Бир сўзнинг бир қанча синонимлари бор. Биз дўстлик деган калимани кўп ишлатамиз. Аммо айни маънони янада самимийроқ англатадиган унс деган сўз ҳам бор. Бу ота-боболаримиз ҳали “дўст” деган сўзни билмаганларида ҳам “унс” калимасини ишлатганлари учун ҳам самимийроқ.
Гапнинг индаллосидан бугунги мавзуни англаб олдингиз-а? Мана бу ўқиганим қизиқ хабар эса, уни янада ойдинлаштиради.
Икки киши касалхонада, битта палатага тушиб қолишибди. Улар аслида битта маҳалладаги қўшнилар экан. Лекин биттаси кўчиб келганда машинаси йўлни бекитиб қолибди ва иккинчиси полиция чақирибди. Шу билан ораларига совуқлик тушиб, гаплашмай қўйишибди.