Лўли йигит Мусурмон армия сафидаги ички ишлар қисмида хизмат қилиб уйга қайтди. Мустақиллик йиллари харбий хизматни ўтаб қайтганларни анча осонлик билан милиция сафига олиш одатга айланган. Шаҳар милиция бўлимининг бошлиғи Суннат Хақназаровнинг кабенетига Мусурмон ариза билан кириб, иш сўрайди. Полковник уни обдон текшириб, саводи анчагина "ғовлагани"ни пайқайди, бироқ сир бой бермайди.