Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 05.42.27
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Сентябрь » 8 » Ҳажвий ҳикоя
    11.25.07
    Ҳажвий ҳикоя
    Акам иккаламиз ёзганмиз

    Лўли йигит  Мусурмон  армия сафидаги ички ишлар қисмида  хизмат қилиб уйга қайтди. Мустақиллик йиллари  харбий хизматни ўтаб қайтганларни анча осонлик билан милиция сафига олиш одатга айланган. Шаҳар милиция бўлимининг бошлиғи Суннат Хақназаровнинг кабенетига Мусурмон ариза билан кириб, иш сўрайди. Полковник уни обдон текшириб, саводи анчагина "ғовлагани"ни пайқайди, бироқ сир бой бермайди.

    - Майли, Мусурмонжон, сизни ишга оламиз. Сизга ўхшаган тайёр кадрлар керак бизга. Бир-иккита савол бериб имтиҳон қиламизда энди?

    - Майли, имтиҳон қилинг, - деди Мусурмон оёқларини бир-бирига уриб, "чест" бериб.

    Шўро даври ким партияга ўтса Горькийнинг "Она" романини ким ёзганлигини сўраш одат эди. Полковник Суннат Ҳақназаров ҳам "бюро"ларда иштирок этавериб, шу саволга ўрганиб қолган эмасми, Мусурмондан:

    - "Она" ни ким ёзган?, - дея савол берган.

    Шу пайт кабинетдаги қизил телефон жиринглаб қолди. Полковник трубкани кўтарди. Ҳоким котиби экан. Зудлик билан етиб келишини сўради. Суннат Хақназаров ўз котибасидан ёрдамчиси майор Содиқовни тезда чақиртирди.

    - Эшитаман, ўртоқ полковник, - деди у кириб.

    - Бу йигитдан сўраб кўрингчи, "Она"ни ким ёзган экан? Мени ҳокимбува  "зудлик билан етиб келинг" деяпти, - дея шапкасини кийиб чиқиб кетди бошлиқ.

    Майор Содиқов кўзларини чақчайтириб йигитдан сўради.

    - Ким ёзган "Она"ни

    - Билмайман, ако, - деди Мусурмон ранги оқариб.

    - Биласан, падарлаънати!
     
    -Ўлай агар, ако?Дарди балонгизни олай, мен ёзганим йўқ.

    - Сен бўлмасанг ким ёзди?! Айт! Сенга ўхшаш қанчадан-қанчаларни тилга киргизганман, айт, ким ёзди?

    Майор жаҳл отига миниб, ғазаб қамчисини ўйнатган сари йигитни ваҳима босди. У қутулиш учун:

    - Акам билан икковимиз ёзган эдик, - деб юборди.

    - Ўтир, полковник номига тушунтириш хати ёз!,- деди Содиқов.

    Лўли йигит қалтираб ёза бошлади. Шу пайт бир соатча котиб олдида бўлган полковник кабинетига қайтди.

    - Ким ёзган экан, сўрадингизми?, - деди.

    Кейин Мусурмонга кўзи тушиб, - ия, нега унинг ранглари оқарган?,- дея сўради.

    - Акаси билан иккови ёзган экан ўртоқ полковник, - деди майор Содиқов сўроқни қойиллатганидан ғурурланганини яширмай.

    - Шундайми? - деди бошлиқ лўли йигитга қараб қўяркан.

    - Акам мажбур қилди. У айтиб турди, мен ёздим.

    Ҳақназаров кулиб юборишдан ўзини зўрға тийди-да, ўйланиб қолди. Ҳа, саводи ғовлаганлар ўзларида ҳам йўқ эмас экан.

    Абдурайим АБДУСАМАТОВ.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz