АҚШда
ҳар бир штатнинг тахаллуси бор. Масалан, Нью Йоркни “Империя” (The
Empire State), Виржиниани “Қадимги ҳукмдор” (The Old Dominion) ёки
“Президентларнинг волидаси” (Mother of Presidents), Невадани “Кумуш”
(Silver) дейишади ва ҳоказо. Баъзиларининг эса 4-5 тадан ҳам тахалллуси
бор.
Ҳавайини “Алоҳа” (Aloha State), “Тинч океанинг жаннати”
(Paradise of the Pacific) ёки “Камалак” деб аташади. Машина номерларида
эса расман “Алоҳа штати” деб ёзилади.
Аслида бу сўз Ҳавайи
тилига оид бўлиб, ҳам “Салом” ва ҳамда “Хайр” деган маъноларни ташийди.
Шунинг учун ҳам энг кўп ишлатиладиган калимадир.