Биринчи муҳаббатим ёҳуд отамнинг қотили
Кеч куз. Тонг бўзариб отди. Ҳаво дилгир, майин салқин
шабода эсиб турарди. Йўллар тунда севалаб ўтган ёмғирдан нам, ҳаводан
енгил тупроқ ҳиди анқийди. Ўша куни машинамни устахонада қолдирганим
учун, кўчага пиёда чиқдим. Ишхонамдан хизмат машинасини ҳам
чақиртирмадим, таксида ҳам юрмадим. Бир мартагина бўлса-да, йўловчи
транспортдан фойдаланмоқчи бўлдим. Бу қарорим эса ҳаётимни издан
чиқариб, буткул ўзгартириб юбориши ҳатто тушимга ҳам кирмаган бир иш
эди. Бекатга яқинлашиб, автобус кутаётганлар қаторига қўшилдим. Мендан
нарироқда турган бир киши эътиборимни тортди. Абгор эгни-бошдаги бу
киши 45-50 ёшлар атрофида эди. Заҳ
...
Davomini o'qing...