Болалигимизда
топишмоқлар айтишиб жавобини тополмаганимиз "шаҳар бердик" дер
эдик.Кейин топишмоқнинг жавобини уни берган киши айтар эди.Ўшанда уч ё
тўрт ёшимда эшитганим ва ҳануз ёдимда қолгани:"Кетаверади, кетаверади
аммо ҳеч кетига қарамайди.У нима?" дейилган топишмоқ.Бу топишмоқни
кейинчалик ҳам кўп эшитдим.Жавоби билган одам учун ғоят
жўнгина.Билмаган киши учун эса унинг жавобидан кўра мушкули бўлмаса
керак.
Кетаверади-ю аммо кетига қарамайди дейилган топишмоқнинг
жавоби - сув.Ҳа, сув оқиб кетаверади-ю ҳеч ортига қайрилиб
қарамайдида.Сувнинг ортига қарамагани яхши.У равон оқиб бориб унга
ташналарни қондириш учун югурик бўлиши дуруст.Аммо...