Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 08.13.09
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Ноябрь » 2 » Қатра ҳажв
    17.13.39
    Қатра ҳажв
    Кетаверади, кетаверади ҳеч кетига қарамайди...

    Болалигимизда топишмоқлар айтишиб жавобини тополмаганимиз "шаҳар бердик" дер эдик.Кейин топишмоқнинг жавобини уни берган киши айтар эди.Ўшанда уч ё тўрт ёшимда эшитганим ва ҳануз ёдимда қолгани:"Кетаверади, кетаверади аммо ҳеч кетига қарамайди.У нима?" дейилган топишмоқ.Бу топишмоқни кейинчалик ҳам кўп эшитдим.Жавоби билган одам учун ғоят жўнгина.Билмаган киши учун эса унинг жавобидан кўра мушкули бўлмаса керак.

    Кетаверади-ю аммо кетига қарамайди дейилган топишмоқнинг жавоби  - сув.Ҳа, сув оқиб кетаверади-ю ҳеч ортига қайрилиб қарамайдида.Сувнинг ортига қарамагани яхши.У равон оқиб бориб унга ташналарни қондириш учун югурик бўлиши дуруст.Аммо...

    Ҳар гал бир мавзу атрофида мулоҳаза юритаркансиз уни бошқа ҳар томонлама қиёсини қидирасиз.Топишмоқдаги сувнинг қиёси борми?Ҳаётдаги сувнинг қиёси йўқ.Чунки у сув, чунки у ҳаёт бахш этувчи неъмат.Лекин топишмоқдаги ортига қарамайдиган сувдан фарқли ўлароқ орқа -кетига қарамай чопиб бораётган кимсалар эса сувнинг тескариси.Аниқроғи кўлмак сувга ўхшашади.Яъни улар олға қараб кетяпмиз ва бизни тўхтатиб бўлмайди дейишади-ю бироқ кўлмак сув каби бир жойда моғор босиб ётишганини, боши гангиган қўй каби депсиниб, қоқиб қўйилган қозиқ атрофида айланишаётганини ҳис қилишмайди.Ҳа, улар ҳам ўзларича кетларига қарамай олға қараб кетишяпти.Бироқ шариллаб оқаётган сув каби эмас, балки кўлмак сув каби.Кўлмак сув эса истеъмолга яроқсиз бўлгани сингари у каби кимсалардан ҳам бошқаларга наф йўқ.

    Бизнинг халқимиз ғоят содда ва ишонувчан халқ.Ким нима деса ишонаверади.Мана йигирма йилдирки бир диктаторнинг ёлғон- япилдоқларига ишониб келмоқда.У диктаторга ҳамоҳанг бўлган гўё мухолифларининг ҳам айримлари чўпчакларини тинглашда айримлар давом этишмоқда.У ер бу ерда яккам -дуккам яшаётган юртдошларимизнинг ҳар бирининг ғоят дабдабали номдаги бир ташкилоти бор.Миллатдошларимиз кўпчиликлари  ўз номига муносиблигини ўзлари олдиларида ҳам, бошқа ҳамма элатлару миллатлар олдида ҳам аллақачон исботлаб бўлишди.Ҳамма ўзига ўзи бек.Э, қойил.Қани айтингчи, қайси бир бошқа элатнинг ҳар бирининг ўз ташкилоти-ю ўз Президенти бор.Йўқ.Ҳа, ўлманг.Бизнинг элатнинг эса ҳар бири ўзига хон, ўзига бек.

    Уларга қараб туриб:юқорида айтилган топишмоқдаги сув каби сира тўхтамай, кетга қарамай кетавериш керак.Иложини топиб туғилмаган фарзанду невара- чевара, эвараю бегоналаргача  бир фирқа тузиб унга яраша  ҳирқа ҳам ҳозирлаб қўйиш керак.Чунки у туғилиб қай томонга боқсам деб ўтирмайдида тўппа -тўғри ўз фирқасининг ҳирқасини бўйнига илиб кетаверадида  кетига қарамай, десакмикан?

    Энди, ўша топишмоқнинг жавобини ҳам сал бошқача қилиб ўзгартириш мавриди келиб қолдими дейман.Қандай қилиб дейсизми?Келинг унисини янаги гал гаплашармиз...

    Ризо Обид
    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz