27 декабр куни ўтказилган сайловни мухолифат, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, қатор халқаро ташкилотлар "мунофиқона хатти-ҳаракат, иккиюзламачилик”, деб атадилар. Сайлов тугар-тугамас¸ Марказий сайлов комиссияси раисининг гапи уларники билан битта жойдан чиқди-қолди. 20 йилдан бери ўзбекистонликлар президент Каримовнинг "ўзига хос, ўзига мос” тилига кўникиб қолди.
Масалан, Ислом Каримов "аҳмияти” деса ўзбеклар "аҳамияти”, демоқчи, деб тушунаверади.
Жаноб Каримовга келишик қўшимчаларнинг ҳам "аҳмияти” йўқ:
"Ким учун ва нима учун овоз бераётганига чуқур англаб…”
Ўзбекистон президентининг айтадиган гапи, одатда шу қадар кў
... Davomini o'qing...
Қўлларимни қиздирган тафт кўҳна китобнинг сеҳридан эмас, балки оний қўрқувдан сўнг танамда югуриклаган қоннинг ҳаракатиданлигини англадим.
Ажинакўчага кирганимга ҳеч қанча вақт бўлмади, бироқ назаримда ўтган вақт худди бир умрдай туюлди.Шу ўтган вақт ичида мен, бир эмас икки кишининг ҳаётини кечиргандай бўлдим.Бири қўрқоқ ва ҳар нарсадан ҳадиксировчи, журъатсиз бир кимса бўлса, иккинчиси эса унинг акси тавсифли одам.Албатта биринчисининг устидан иккинчиси ғолиб келди.Барибир журъат ва жасоратли кишиларгина ғалаба нашидасини сурадилар.Қўрқоқлар эса пана-пастқамларда, кўршапалак мисол кун кечириб ўтиб кетадилар.