Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 05.20.07
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 29 » Янги машқ
    01.09.15
    Янги машқ
    Девонанинг дафтари (3)

    Қўлларимни қиздирган тафт кўҳна китобнинг сеҳридан эмас, балки оний қўрқувдан сўнг танамда югуриклаган қоннинг ҳаракатиданлигини англадим.

    Ажинакўчага кирганимга ҳеч қанча вақт бўлмади, бироқ назаримда ўтган вақт худди бир умрдай туюлди.Шу ўтган вақт ичида мен, бир эмас икки кишининг ҳаётини кечиргандай бўлдим.Бири қўрқоқ ва ҳар нарсадан ҳадиксировчи, журъатсиз бир кимса бўлса,  иккинчиси эса унинг акси тавсифли одам.Албатта биринчисининг устидан иккинчиси ғолиб келди.Барибир журъат ва жасоратли кишиларгина ғалаба нашидасини сурадилар.Қўрқоқлар эса пана-пастқамларда, кўршапалак мисол кун кечириб ўтиб кетадилар.

    Айтгандай кўршапалак дедим.Кўршапалак ҳам ўзини- ўзи қуш санармикан? Жуда қизиқда.Нега у фақат қоронғуликда ва шарпасиз учади? Балки сарлочин бургутнинг маҳобатини англаш учун ибратга кўршапалак ҳам яратилгандир.

    Одамзот ҳам шунақа бўлса керак.Айримларни қўрқоқ, журъатсиз ва ҳакозо дея айблаймиз.Ахир уни яратган эгам шу ҳислат билан дунёга келтирганку.У қўрқоқ, ожиз ҳам худонинг бандаси.Шуларни ўйларканман, кўҳна китобда мабодо қўрқоқларни довюракка айлантирадиган усуллар ёзилган бўлса зўр иш бўлардида, деб қўйдим.

    Лекин, яна бошқа томондан қараганда, қўрқоқлар ҳам балки керакдир, худди кўршапалак бургутга қиёсланган каби ботирларга таққослаш учун.

    Жуда хаёлпарастманда. Бир хаёл сура бошласам, дунёнинг у бошига бориб, бу бошидан қайтаман.Аммо одамлар орасидан ўттиз одим беридаги жинкўчага ўн марта кириб чиқиб кетса бўладиган  вақт ўтган эсада ҳали ҳануз шу кўчадаман.

    Мен хаёлпарастликдан ташқари сал ғалатироқман ҳам.Ҳеч кимнинг хаёлига келмаган аллақанақанги фикр -ўйлар келаверади миямга.Лекин буларнинг бари одамзотга фойдаси борми ё йўқ билмайман.Зиён-заҳмати йўқлигини эса аниқ биламан.Ҳа, одамлара, одамлар.Балиқ сув билан тирик, деганларидек, одам одам билан тирик...

    Ие, ана, яна бир бошқа фикрлар сели оқа   бошлади.Одам- одам билан тирикми?Ахир дунёнинг тўрт  бурчида бир- бирини қирғинбарот қилиб ётибдику одамзот!

    Мабодо мана бу китобда қирғинбаротларни тўхтатиш йўллари ёзилган бўлса, биринчи галда қиладиган ишим, такаббур ва ўзини ўлмас деб биладиган одамкуш ҳукмдорлар қалбига эзгулик уруғини қадайманда, бутун дунёда тинчлик ва осойишта ҳаёт кечишини қўллайман.

    Эҳ, жинкўчага кирганимга нари борса ўттиз сония бўлгандиру, аммо мен барибир одамларни соғиниб кетдим.

    Ризо Обид

    (Давоми бор)
    Жойлади: zamondosh | Теги: ризообид
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz