Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.38.04
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Октябрь » 29 » Янги ҳажвий қатра
    01.21.05
    Янги ҳажвий қатра
    Наполеону  Чингизхоннинг янгилари... 

    Руҳий беморлар шифохонасида даволанувчилар ҳақида қизиқ ҳангомалар кўп.Ўша шифохонадаги беморлардан бири ўзини буюк Наполеон ҳисобласа, бошқа бири қуруқ туроқ ёзганлари билан Пушкинликни даъво қилади.Уларни зимдан кузатиб турган киши "оббо буюклар- э", дея кулиб қўяди.

    Уларку руҳий беморхонадаги, халқ тилида айтганда жиннихонадагилар.Қизиғи эса хастахонадан ташқарида юргану, аммо   ўзини худди ўша жиннихонадагилар каби тутаётганлар ҳам борлигида.

    Деярли ҳар куни:"мен у буюк ишни қилдим, мен бу буюк ишни қилдим, дунё ҳамжамияти менинг айтганларимни қиляпти", дея мақтанадиган қаҳрамонимиз номини ҳам кўпчилик билиб бўлди.У ўзича янги бир нима ихтиро қилдим дея жар солар экан, "ўзи жиннию оёғи пул қидиради" нақлига  қатъий амал қилади.Бетаъсир гаплар сотиш билан машғул у зот қилаётган бемазагарчилиги учун одамлар оз пул садақа қилишаётганидан шу кунларда нолиб юрибди дейишади.

    Ўзича "фалон вақтда фалонни дўндирганман, пистонни эса қўндирганман"  дегувчининг бир телба ошнаси бор.Унинг ўша улфати-ю аммо кулфатим дейдигани  яқинда катта бир даргоҳ эшиги олдида туриб олиб томоқ йиртиш машқини бошлаб юборибди.Афтига қарасангиз дордан қочган туллак ўғрининг ўзи.Кўзлари олазарак,  нима деяётганини ўзиям тушунмаса керак.Унинг айтишича бутун дунё давлат раҳбарлари аҳмоғу унинг бир ўзи доно-ю даҳо .Ўттизга яқин давлат раҳбарлари ундан сўрамай қарор олиб қўйишганидан хафа.Аслида у ўзи- ўзига ўйлаб топган лақабидагидай туғилганидан ҳам хафа. У ўзини Чингизхоннинг авлоди ҳисобласа ажабмас.

    Унинг кетидан  эса уммоннинг сувини текинга шимириб юрадиган  чийилдоқ укаси карнай кўтариб оғасининг оғзига унолгични тиқиштириб чийиллаб турибди.Унолгич тутган хабаркаш ким бўлди экан, деб кўпчилик ичида биттаси
    кўкнори тортиб олган шекилли маст туяга ўхшаб  бир нималар дея ора-чора ўкириб қўяди денг.Бу суратдагиларга қараб туриб "оббо шоввоз буюклар -э", дея мийиғингизда кулиб қўйишингиз табиий.

    Афсусланарлиси эса ҳамма айтаётганларимиз "улуғу буюклар"  ўзимизнинг юртимиздан чиққан шоввозлар.Лекин  бундайлардан  авваллари ҳамма ҳайратланган бўлсада, энди одамлар уларни тўғри тушунадиган бўлиб қолишган.Чунки жинниям шунақанги одамлардан чиқадида ахир...

    Ризо Обид
    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz