Кеча Жамшид Бек телефон қилди. Ўғли Турон Бек эртага икки ёшга тўлади. Уни қутладик. Туроннинг ҳақиқий бек йигити бўлсин!
Гап орасида Жамшид׃
-Баҳодир аканинг Ўзбекистонга бориши ҳақида ҳатто уни кўрарга кўзи бўлмаган “Озодлик” ҳам ёзди. Лекин сиз нега фикрингизни айтмаяпсиз?-деб қолди.
Унгача ҳам шу йўналишда бир неча мактуб олгандим. Бугун эрталаб электрон почтамни очсам, ижодкор дўстларимдан бири “Буни кўрдингизми? деб Алибой Йўляхшиев ёзган мақоладан бир парча жўнатибди.
“Биламизки, Б.Чориев қочоқлик мақоми олган буюк мамлакатда, у билан бир қаторда Муҳаммадбобир Маликов, Жаҳонгир Маматов ва бош
... Davomini o'qing...
Руҳий
беморлар шифохонасида даволанувчилар ҳақида қизиқ ҳангомалар кўп.Ўша
шифохонадаги беморлардан бири ўзини буюк Наполеон ҳисобласа, бошқа бири
қуруқ туроқ ёзганлари билан Пушкинликни даъво қилади.Уларни зимдан
кузатиб турган киши "оббо буюклар- э", дея кулиб қўяди.
Уларку
руҳий беморхонадаги, халқ тилида айтганда жиннихонадагилар.Қизиғи эса
хастахонадан ташқарида юргану, аммо ўзини худди ўша жиннихонадагилар
каби тутаётганлар ҳам борлигида.
Деярли ҳар куни:"мен у буюк
ишни қилдим, мен бу буюк ишни қилдим, дунё ҳамжамияти менинг
айтганларимни қиляпти", дея мақтанадиган қаҳрамонимиз номини ҳам
кўпчилик билиб бўлди.У ўзича янги бир нима ихтиро қилдим дея жар сола
... Davomini o'qing...