Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.31.13
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Сентябрь » 17 » Шеърият
    01.46.39
    Шеърият
    Дунё бир бозордир...

    Дунё бир бозордир, унда ҳар куни
    Минг-минглаб инсонлар айланаверар.
    Унда на тош бордир ва на тарози,
    Алдашни билмаган алданаверар.

    Бу шундай бозордир унда кўпинча,
    Олов унутилиб, тутун мақталар.
    Олдиндан тутмасанг асал-бол пича,
    Хўжангнинг сукути мангу сақланар.

    Муҳаммад каломим-ҳикмат ақлдан,
    Кўр-кўрнинг ҳассасин туртиб келади.
    Олдин мушт кўтарар қўрқоқ азалдан,
    Номард мард ёқасин йиртиб келади.

    Миниб турганингда амал отини,
    Пойингни яловчи каслар тўп бўлар.
    Тушиб гар тотсанг сен зорлик тотини,
    Ақлсизга йўйган дўстлар кўп бўлар.

    Ҳайҳот деб от солар барча умидвор,
    Фақир ҳам тахт истаб шайланаверар.
    Ким олғир, устамон, ўша устивор,
    Ҳар ишда бош бўлиб сайланаверар.

    Бу шундай бозордир, унда сен мудом,
    Омаднинг отини чопавермайсан.
    Бургутдек чангалинг очганинг билан,
    Заррача мангулик топавермайсан.

    МУҲАММАД НАБИ
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz