Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.19.45
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Сентябрь » 17 » Яқингинадаги тарихга назар
    23.34.03
    Яқингинадаги тарихга назар
    Абулфайз Баротов: Мен Аҳмаджон Мухторов ҳақида нималарни биламан (2)

    Ахмаджон ака ишларди. Ишлаганда ҳам қаттиқ ишларди. У кишининг бот-бот, “ҳозир ёшмиз, белимизда қувватимиз бор экан, ишлаб қолайлик, қариганимизда ётиб дамимизни олаверамиз,”- деган гапларини ҳозир ҳам эслаб тураман. У киши эрталаб соат 8.00 да ишга келар эди. (Таҳририятда иш соат 9.00 да бошланарди). Номерга кетадиган ва захирадаги материалларнинг 80 фойизини Ахмаджон ака кўриб берарди. У киши мавқейи бўйича биринчи ўринбосар ҳисобланарди.

    Иккинчи ўринбосаримиз Отахон ака Хўжаев эса Паст Дарғомнинг Жумасида яшарди. Шунинг учун иш вақти тугадими, уйига кетиш тараддудига тушиб қоларди. Фақат навбатчи муҳаррир сифатида газета чиқишига масъул бўлган пайтлардагина, қимирламай ўтиришга мажбур эди. Баъзи вақтлар ишини тугатган Отахон ака, уйига ими-жимида жўнаб қоларди. Тунги корректурада ишлаётганлар аллақачон ишларини тугатган бўлсаларда, навбатчи машинанинг Паст Дарғомдан қайтишини кутиб ўтиришга мажбур бўлишарди.

    Аҳмаджон ака эса асло ундай эмасди. Саҳифаларни аллақачон ўқиб бўлишига қарамасдан, навбатчини ва кўз ойнагини ялтиратиб, босмахонага тушиб чиқаётган масъул котиб ўринбосари Тугал Музаффаровни кутарди. У пайтларда босмахона ва таҳририят (шу жумладан “Ленинский путь” ) ҳам эски обком ва кооператив институти рўпарасидаги икки қаватли эски ғиштин бинода жойлашган эди. Мен ҳам Тугал ҳам шаҳарнинг 3- микрорайондаги Акмал Икромов кўчасида яшардик. Ахмаджон ака эса, шаҳарнинг бутунлай бошқа томонидаги Лолазор деган жойта истиқомат қиларди. Бошқа одам бўлганида аввал ўзи уйига етиб олишга ошиққан бўларди.

    Ҳозиргидай эсимда. Баъзан катта сиёсий анжуманлар бўлиб қолганида, телетайпдан материал кутиб, вақт ярим кечагача таҳририятда қолиб кетиб, вақт ярим кечага яқинлашиб қолганида уйга қайтардик. Тасаввур қилинг. Шаҳар кўчаларида зоғ учмайди. Машинанинг олдинги салонида ўтирирган Ахмаджон ака мудраб кетаяпти. Жўнашимиздан олдин шофёр билиб турса ҳам, Ахмаджон акага, “аввал қаёққа ҳайдай?”-деган саволни беради. Кейинги салонда икки кишимиз. Мен ва ҳар галгидан котиб ўринбосари Тугалбой. Тугалбойнинг жонига тўзим берсин.У тунда ишлашган яратилган шекилли, чарчаш нелигини билмай, пилдираб юраверади. Аввал мени, кейин Тугалбойни уй-уйимизга ташлаб ўтган Ахмаджон ака нари борса, 2-3 соатлардан кейин , яна редакцияда бўлишини яхши билардик. Ахмаджон аканинг иш услуби шундай эди.

    Нима иш буюришса индамай бажариб кетаверишимни юқорида айтган эдим. Кейин билсам. Ахмаджон ака буларнинг барини ҳисобга олиб юрар экан. Чунки кунларнинг бирида у киши мени ҳузурига чақириб, нега газета саҳифасида кам кўринаётганимни сўради. Нима ҳам дейишим мумкин эди. Материалларим котибиятда навбат кутиб ётганлигини айтолмамайман-ку, у кишига. Кўнглимдагини сездими, билмадим Ахмаджон ака, “бундан кейин бўлим мудирингиз кўрган материалларингизни тўғри менга олиб келиб беринг,- деди.Бу мен учун кутилмаган гап эди. Бир неча кундан сўнг эса у киши мега бир хат бериб. “Самарқанд туманининг фалон жойига борасиз, ОБХСС ходимлари аҳолининг шикояти юзасидан бир дўконни муҳрлаб, кейин негадир дўкон мудирига ҳеч қанақа чора кўрмай, дўконни яна очиб берибди. Шуни бир ўрганиб келинг,”-деди.

    Яхши эсимда. Қишлоқ Советитнинг раисаси семиз тожик аёли мени хушламайгина қарши олди. Нописандлик билан шикоятни ўқиб чиқди. Кейин “хўш, нима қилмоқчисиз,”-деганддек менга қаради. Мен шикоятчилар ва дўкон мудири билан албатта учрашишиб,суҳбатлашишим кераклигини айтдим. Аёлнинг бироз ранги учди. Кейин озроқ ўйланиб турди-да, котибини чақириб, “ҳозир шикоятчиларни топинг-да,, бу киши билан учраштиринг”,- деди.

    Шикоятчилар, ва котиб ҳамроҳлигида етти киши бўлиб, дўконга кириб бордик. Узун бўйли қорачадан келган дўкон мудири бизларни кўриб капалаги учиб кетди. Котиб уни бир четга чақириб, нималардир тушунтирди. Дўкон мудири менга қараб-қараб қўярди. Бир оздан кейин эса яна илгариги ҳолига қайтиб, шикоятчилар билан менсиммай муомалада бўла бошлади.

    Шикоятчилар билан дўкон мудири тожик тилида роса ғала-ғовур қилишди.Дўкон мудири мен томонга қўлларини силкитганича, нимадир деб вайсаб қўярди. Мен бироз жим турдим-да, сўнгра шикоятчилардан тушунтириш ҳати ола бошладим. Ана шу ҳатти-ҳаракатим дўкон мудирини бироз шаштидан туширди.

    Шикоятчиларнинг гапларидан шу нарса маълум бўлдики, дўкон мудири туман ичски ишлар бўлими бошлиғининг қадрдони бўларкан.Шунинг учун бўлса керак, мудир, ановинг нима қила оларди, сенларнинг қўлларингдан нима келарди, қабилида гап қилиб, шаддодлик қилаётган экан.

    Бироздан кейин қишлоқ Советининг семиз раисаси ҳам келди Афтидан дўконда мухбир иштирокида ғурбат бўлаётганини унга кимдир етказган шекилли. Аёл менга нисбатан ўзини бефарқ тутиб, . нимадир деб, аризачиларнинг гапларига аралашиб, бу ҳаракати билан, гўё оловга керосин сепгандека бўлди. Аризачилар қутуриб кетишди. Мен эса қўлимдаги блокнотга хориж мухбирларига ўхшаб, аризачиларнинг гапларини тинмай ёза бошладим. Бу ҳатти-ҳаракатим, дўкон мудири билан раисани сергаклантирди. Улар олдимга келиб, нимадир демоқчидек, иккиланиб туриб қолишди. Аммо нима ҳам дея олишарди. Ғазабдан кўзлари ола-кула бўлиб кетган шикоятчилар олдида бирон нима дейиша олишмади. Кетишимдан олдин, туман прокурори Шариф Раббимовга қўнғироқ қилишим учун дўкон мудиридан изн сўрадим. У киши шоша-пиша, “марҳамат-марҳамат,”-деди. Шарифжон қўшнимиз бўлади. Эски шаҳарда ижарада квартирада турганимизда ҳам қўшни эдик. Янги квартира олганимиздан кейин ҳам қўшни бўлиб қолдик. Мабодо уйга қайтса, машинасида бирга кетиш ниятида дўкондаги телефондан унга қўнғироқ қилаётгандим. Менинг нақ туман прокурори билан бемалол гаплашаётганимни эшитган дўкон мудири билан раисанинг капалаги учиб кетди. Прокурорнинг у ерда нима қилиб юрибсиз деган саволига, нима иш билан келганимни қиқача қилиб айтдим.

    Аризачилар билан хайрлашиб, қишлоқ Советининг раисасига, “энди бизга жавоб берасиз-да, опажон, мени прокурор кутаяпти,”-дедим. Шикоятчилар атрофимда гирди-капалак бўлишарди. Раиса опа билан дўкон мудири эса, ранглари оқарганича довдирашиб туришарди.

    Прокуратурада воқеани эшитган Шариф, “энди обрўйинг бир поғона ошадиган бўлди жўра, эрталаб нақ милиция бошлиғи каттаконинга югуриб боради, мана кўрасан,”-деди. Эрталаб ишга борганимданоқ, котибамиз, “сизни Ахмаджон ака, сўраяпти,”-деб қолди. Ахмаджон аканинг ҳузурида ўрта яшар бир киши ўтирарди. Мен саломлашиб, бир четга ўтирдим. “Кеча сизларга борган мухбир шу киши бўлади,”- деди Ахмаджон ака у кишига.

    Прокурор Шариф Раббимов башорат қилганидек, фуқороча кийинган киши туман милиция бошлиғи бўлиб чиқди. У аввало мен билан қуюққина сўрашиб, сўнгра асли қаерлик эканлигимгача суриштирди. Айтдим. “Э-э, ўзимиздан экансиз-ку,-деди у киши хурсанд бўлиб.- Суриштирсам қариндош ҳам бўлиб чиқишингиз мумкин. Хайрият, суриштиравермади. Гап авзойидан шу нарса маълум бўлдики, ходимлари (албатта, ОБХССчиларда), номақбул иш қилишган. Дўкон мудирига чора кўрмай, дўконни очиб бермасликлари керак эди. Ҳали улар бу ишлари учун оладиганларини олишади,- деди милиция бошлиғи.

    (Давоми бор).

    Абулфайз  БАРОТОВ,

    1-гуруҳ  ногирони, журналист.


    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz