Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.37.55
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Октябрь » 29 » Замонавий адабиётни ўрганамиз
    14.52.39
    Замонавий адабиётни ўрганамиз
    Саиджаҳон Равоний: ЯНГИ МАШҚЛАР

    ***

    1. Сархушман

    2. Чегарадаги ҳазина

    3. Ошиқлар

    ***

    САРХУШМАН


    Сархушман, илло ичувчимасман,

    Чекиб турсам-да баъзан сигарет.

    Билмабди кимдир мен нега мастман,

    Ёзганимда бир шоирга сонет.


    “Сархуш” ўрнига бўларди ёзсам

    Тўлиқ қофия “хомуш“ сўзини.

    Илло мен қандай ўзимни сезсам,

    Шундайлигича ёздим, ўзини.


    Сархушман, тўғри, хаётнинг аччиқ,

    Мажбур ичирган шаробларидан;

    Тинчитмай сира, катта-ю кичик,

    Дам-бадам берган итобларидан.


    Сархушман, азиз дўстим енг яқин,

    Чиққандан оғир кунимда душман.

    Бағримни ўртар кўп қайғум, лекин

    Ғийбат-иғводан кўпроқ, сархушман.

    ***  

    ЧЕГАРАДАГИ ҲАЗИНА  



    Азалдан каби, ўтловда кўм-кўк,

    Мол-қўй боқарди икки ёш усмир.

    Бириси тожик, бириси ўзбек,

    Қўққис бир ердан топишди недир:


    Тунука қути - яшил ғилдирак,

    Чиқиб турарди майсада ярми.

    Шунчали хам, эй тағофил фалак,

    Одам боласи содда бўларми?


    Қичқирди тенгдан болалар; урре,

    Топдик ҳазина, топдик дафина!

    Ушлашди тенгдан, сўнгра бўлди не,

    Билмай қолишди... портлади мина!

    ***

    ОШИҚЛАР


    Хожа Аҳмад Яссавий хикматига мухаммас


    Қай хайит, қай байрамда шодон бўлғон ошиқлар,

    Ҳар замон қувғун хамда зиндон бўлғон ошиқлар,

    Тўхматлардин, ситамда қурбон бўлғон ошиқлар,

    Ўн саккиз минг оламда ҳайрон бўлғон ошиқлар,

    Тобмай маъшуқ сўроғин сарсон бўлғон ошиқлар.

     

    Бўлмағонидин маҳбуб, ғуссадин бағри тўлуб,

    Тунлари бедор бўлуб, юм-юм ашки тўкулуб,

    Элда лек мағрур туруб, азоб чекса хам кулуб,

    Ҳар дам боши ўргулуб, кўзи Ҳаққа термулуб,

    Ҳу-Ҳу тею жўр бўлуб, гирён бўлғон ошиқлар.

     

    Сафига қабул бўлғон маъшуқаси гул бўлғон,

    Шаштлари довул бўлғон, отлари дулдул бўлғон,

    Ўзи номақбул бўлғон, кўнгли таназзул бўлғон,

    Куйуб-ёнуб кул бўлғон, ишқида булбул бўлғон,

    Кимни кўрса қул бўлғон, мардон бўлғон ошиқлар.

    ...

    Ранжларидин тоғлағон йўқ дўсти ўртоғлағон,

    Қалбин, ғусса тиғлағон, назм ила хушчоғлағон,

    Ғанимни хам, ёғлағон, бўлса бемор, соғлағон,

    Ҳиммат қурин боғлағон, юрак бағрин доғлағон

    Фарёд уриб йиғлағон, гирён бўлғон ошиқлар.


    Адолатни ахтариб, ғурбатларда ўртаниб,

    Навқиронликда қариб, адошиб, мазхабланиб,

    Қувлардин тамаланиб, оқ-карони кеч таниб,

    Гоҳи юзи сарғайиб, гоҳи йўлларда ғариб,

    Тасбеҳлари “Ё хабиб”, жавлон бўлғон ошиқлар.


    Равоний хоҳ таъқиқ бўл, ошиқларға рафиқ бўл,

    Разолатға тўсиқ бўл, лаванг дўстға собиқ бўл,

    Назмда соф ақиқ бўл, номингға мустахиқ бўл,

    Ахмад сен хам ошиқ бўл, сидқинг бирла содиқ бўл,

    Даргоҳиға лойиқ бўл, жонон бўлғон ошиқлар.

    ***

    Андижан

    29 10 2009
    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz