Телефон баҳона бўлиб…
Муҳаббатхон билан мактабда бирга ўқиганмиз. Ақлли, билимга
чанқоқ, оғир-вазмин қиз эди. Ҳусну малоҳати ҳам бир жаҳон бўлган
Муҳаббатни мактабимизда ҳамма — йигитлару қизлар, юқори ва қуйи
синфдагилар бирдай яхши кўришар, у ўзининг мулойим табиати, муомаласи
билан улар қалбида ўзига нисбатан ҳурмат уйғота олган эди.
Мактабни битиргач, синфимиздаги қизлар ичида биринчи бўлиб у
турмушга чиқди. Отаси Тошкентда ўқиб, ҳуқуқшунос бўлиб қайтган
қўшнисининг ўғли Аҳмаджон акага мажбурлагандай қилиб узатиб юборди. Бир
куни кўчада уни кўриб қолдим. Ўзига ўхшаб кетадиган жингалак сочли,
кўзлари
...
Davomini o'qing...