Ризобек Понедельник, 2024-05-13, 23.26.35
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » Yangiliklar arxivi
    « 1 2 3 4 5 ... 135 136 »
    "Замондош" ТВси асосчиси мустақил журналист Ризо Обид К+  Ҳалқаро телекомпаниясининг  махсус лойиҳасида иштирок этиб, "Халқ репортёри" деган шарафли номга сазовор бўлди.У тайёрлаган видеофильмлардан бир нечтаси К+ телеканали орқали намойиш этилди.

    Айниқса унинг
    "Ватанни озод кўргим келади", "Дил яраси", "Орол муаммоси инсоният - муаммоси" каби  видеолавҳалари томошабинлар томонидан юқори баҳоланди.Ризо Обид видеолавҳаларини  К+ телеканалининг  мана бу манзилдаги "Халқ репортери" саҳифасида  ҳам томоша қилишингиз мумкин:

    ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 805 | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-06-18 | Комментарии (0)

    Ўш ва Жалолобод вилоятлари, умуман Қирғизистонда рўй бераётган хунрезликларнинг бош айбдори ҳозирги муваққат ҳукумат дейилаётган гуруҳ раҳбари Роза Ўтинбаева.

    Нега, десангиз ёдингизда бўлса "Озодлик" радиосининг азиз  вип-меҳмони бўлган Ўтинбаева давлат бошқаруви ҳақида хаёллари билан ўртоқлашар экан, унинг ғоят бўш асосли эканини аён этганди.


    Ўшандан кейин Қирғизистонда Бақиев диктатурасига қарши тўполонларни бошлаган Ўтинбаева ўзи ҳам боши берк кўчага кириб қолганини ва ундан чиқиш йўлларини тополмай бошвоқсиз бир ҳолга тушганини кўрсата бошлади.


    У Қирғизистон мустақиллиги ва мамлакатда демократия шиорини кўтариб олиб, Россия мададига муҳтожмиз дея юз тутди.

    Ўшанда ўзбекнинг ўзича мухолифатчи, ўзи ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 1126 | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-06-17 | Комментарии (0)

    Ўшда, Жалолободдаги  умуман Қирғизистондаги   фожеалар ҳақидаги даҳшатли хабарларни эшитиб, ўзингни қўярга жой тополмайсан киши.Қани эди овозинг етса-ю ҳамма-ҳаммага:Тўхтанглар, икки миллатни гиж-гижлашаётганини англанглар, дея етказа олсанг.

    Одамларни хунрезликни тўхтатишга чорлаш шиорини ташлайсан. Юрагингдаги гапларни уқдириб, фожеалар олдини олгинг   келади.Лекин қаёқда дейсиз.Аксига олиб ўзимизнинг калласи катта "даҳо сиёсатчи"лардан бири ахборот агентиман деганга ўхшаганлар  ҳар бир янги ўликни пойлаб ўтирган одамкушга ўхшаш таассурот уйғотади.Ахир бундай кезда фожеалар кўламини ёйиш эмас, унинг олдини олиш чоралари ҳақида йўл -йўриқлар кўрастилса дуруст эмасми?

    Йўқ, даҳолар аксинча ёнаётган оловга мой сепгандай пешма- пеш, даҳшатли хабарларни кўпиртириб тарқатиб ёти ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 1066 | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-06-14 | Комментарии (0)

    Uznews.net — Ўшда яшаётган ўзбек миллатига мансуб шахслар дунёга SOS sms сигналлари жўнатишмоқда, ўз уйларида қамалиб, юракни ларзага солувчи ўқ товушларини эшитиб, ҳар лаҳзада бу каби хунрезлик ва дахшат навбати уларнинг эшигига етиб келишини кутишмоқда.

    Икки кундирки, қирғиз жанубини миллий тафовутга кўра иккига — қирғизлар ва ўзбекларга ажратувчи худудда қонли қирғирбарот давом этмоқда.


    Қирғизистон ички ишлар вазирлиги 12 июн куни очиқлаган маълумотларига кўра, 10 дан 11 га ўтар кечаси икки миллат вакилларидан умумий қурбонлар 49 нафарни, ярадорлар сони 625 ни ташкил этмоқда.


    Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати рахбари вазифасини бажарувчи Бакит Сеитов қурбонлар сони бундан кўп бўлиши мумкинлигини айтади.


    «49 — бу соғлиқни сақлаш ваз ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 1040 | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-06-14 | Комментарии (0)

    13 июня 2010, 09:20

    CA-NEWS (KG) - По состоянию на 9.00 утра 13 июня число погибших и умерших в Ошской и Жалал-Абадской областях достигло 80 человек, из них 72 пострадавших умерло в Ошской области и 8 в Жалал-Абадской.

    Как сообщает пресс-центр Минздрава, всего за помощью в медицинские учреждения в 2 областях обратилось 1066 человек, 608 из которых госпитализированы, 380 амбулаторные больные.

    Просмотров: 684 | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-06-13 | Комментарии (0)

    Ризо ОБИД: Бу - кўҳна дунё

    Бу дунё яралгандан буён ҳеч бир нарса ўзгармайди.

    Унинг нисбий ўзгарувчанлиги эса унинг бошқа дунё бўлиб қолганига асос эмас.

    Кимдир бу дунёга келса,кимдир бу дунёдан кетади.

    Айримлар дунё ўткинчи дейишади.Менинг фикримча эса дунё ўткинчи эмас балки ундаги мавжудотлар ўткинчи.

    Баъзиларнинг наздида дунё ўзгараётгандай кўринади.

    Йўқ, дунёда илм-фан ва бошқа турли соҳаларда янги бир тараққиёт босқичи талаб-эҳтиёжлар туфайли юзага келади.Дунёнинг ўзгармаслигига яна бир далил: қабоҳат ва эзгулик ҳамиша,ҳамма даврларда ёнма-ён.

    Ўша айримларнинг дунёни англаш учун тиришиши бу бор нарса.Чунки у чуқур мулоҳаза,мушоҳада қила билм ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 1119 | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-06-06

    ШУНЧАКИ ЖАВОБЛАР

    -Агар эркак киши ҳамма соҳада пассивлашиб бораверса, бу нимадан далолат?

    -Бу хотиннинг ҳамма соҳада активлашиб бораётганидан далолатдир.

    ХХХ

    -Ўзбекистонда "Бахмал инқилоби” бўлса, унга соҳиб чиқадиган одам топиладими?
    -Хавотир олманг, бахмал анқонинг уруғига айланган, талаш бўлиб кетади.

    ХХХ

    ... Davomini o'qing...

    Просмотров: 1154 | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-06-06

    Би - Би - Си журналистлари маҳорати

    Ватандошларимиз кўпчиликлари, Би- би -си радиоси демократияни ёйинлаштиришга сафарбар этилган-у, нега  Исмат Хушевга ўхшаган иккиюзламачиларга   минбар беради, дегандай эътирозлар билдиришмоқда.
    Бир қараганда уларнинг эътирозларида жон бордай туюлади.
    Чунки, Исматнинг бешиктебратарга  ўхшаб турланиб турадиган тавсифли кимсалиги хусусида ҳамма биладида гўё...
    Бизнингча эса ҳали уни кўпчилик танимайди.Ҳамма гап мана шунда.Эндиги вазифа  уни ўсиб келаётган ёш авлодга таништириш .Чунки Исмат каби унсурлар, ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 1109 | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-11 | Комментарии (0)

     Ҳазратқул Худойберди: Айрим диёнатсизлар ҳақида

    Мени бир ёмон одатим бор: Босқинчилик, зўравонлик, инсофсизлик, бировни ҳақига кўз олайтираётган ёки бировни ҳақорат қилаётган, порахўрлик қилаётган одамларни кўрсам индамай ўтиб кета олмайман. Шартта ўша зўравонлик, босқинчилик қилаётган жиноятчиларни ҳар қандай йўл билан бўлмасин тўхтатишга, бировни камситаётган одамни тартибга чақиришга уринаман.

    Аммо буларни ичида энг қийин иш – бу қайсидир зўравонни тўхтатиш эмас балки диёнатсиз одамни инсофга чақиришдир.

    Бугун ББСининг веб саҳифасида ўзини очиқдан очиқ Президентнинг эркатойи деб атайдиган ва ҳатто шундай одам эканлигини тан оладиган
    ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 1193 | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-11 | Комментарии (0)

    ХУШЕВДАН МАКТУБЛАР
    Сайтингиздаги "Туронзамин фарёдлари” га ҳали кирмаган эдим. Ҳазин куйлар оҳангидаги бетакрор ше`рларингизни тинглаб, жуда эзилдим. Эврил Тўрон, Шовруқ Жаҳон, Эмил Усмонлар боис юрагимда бош кутарган ўксик виждонлар учун раҳмат Сизга.
    "Мен Боймирза, Олмон элда ўлиб қоламан” деган ўлмас сатрларни тинглаб, ўксиб ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 1134 | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-10 | Комментарии (2)

    Иркит "ўрдак" Исматнинг Би-би-си га чулдирагани

    Авваламбор  Би- би -си ижодкорларига раҳмат.Бу ИХни  Ислом акаси оғзига тупуриб қўйганини тан олдириб, қулоғидан тортиб, офтобга судраб чиққанлари учун.Мен ҳаммасини айтиб ўтирмайин, унинг чулдур- чулдурини бир юртдошнинг саволига жавобидай  таърифлангандай таърифлаш қийин.Шунинг учун ўша таърифни нусхасини сизга йўллаяпман.

    Саломлар билан Мусофир.


    Бахтиёр birodarimiz ISMAT HUSHEVGA quyidagi savolni beribdi…

    BAHTIYOR, АҚШ: Исмат ака, сиз шубҳасиз буюк талант соҳибисиз. Агар сиз президент бўлиб қолсангиз, ишни нимадан б ... Davomini o'qing...

    Просмотров: 935 | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-10 | Комментарии (0)

    Мирзаям салкам 60 ёшда
    Просмотров: 729 | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-10

    Зебо Мирзо

    ...га


    Йўқ.
    Энди кўнглингдан чиқаролмайсан,
    Умрингда қуёшдай порлайвераман.
    Минг йиллар қаърига кетганингда ҳам,
    Мен сени самодай чорлайвераман.

    Исмингни тонгларга ёзаман маҳтал,
    Ғунчалар баргида ухлайвераман.
    Йўқ , бахтинг менингсиз бўлолмас тугал,
    Мен сени ҳар лаҳза йўқлайвераман.

    Оташман,
    Денгизман,
    Самоман,
    Нурман,
    Жисму жаҳонингни ўрайвераман,
    Айт, қандай топасан, қочмоққа имкон,
    Мен сени Худодан сўрайвераман.

    Мен - сўнгги томчиман,
    Ягона нажот.
    Фақат сен ичгин деб қистайвераман.
    Қўлларимда қолди
    Энг сўнгги  ҳаёт,
    Ўлсам ҳам ишқингни истайвераман.

    ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 908 | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-09

    ИХ

    (Сатира)


    У халачўпни кўрганда ёки "ИХ”ни эшитгандагина қимирлайди. Бўлмаса тураверади, қулоқларини "тўппонча” қилиб.

     Уни устига оғирроқ одам минса, бели букилиб, "пўрт-пўрт”лаб қолади.

    Енгил одам минса, диканлайди.

     Унинг овози ҳам икки турлик.

    Устига оғир одам минганда, аранг ҳанграйди׃ И-о-о-о-о! И-о-о-о-о! 

    Енгилроқ одам минганда,  ҳанграши жарангдорроқ? И--о! И-о! И-о! Худди товуқдек қаққиллайди!

     
    Устида юки оғир бўлса, тепишга ярамайди. Оёғини кўтарса бели синади-да!

    Юки енгил бўлса, шаталоқ отиб тепишга ҳам ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 1042 | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-09 | Комментарии (0)

    Сарвар Усмон

    Варашти қишлоғи ҳарбийлар назоратида қолмоқда
    Ургутликларнинг айтишича¸ икки уруғ ўртасидаги муштлашувни бостириш учун маҳаллий ҳукумат Варахшига БТР лар киритган.
    07.01.2010
    Самарқанд вилоят, Ургут туманидаги Варашти қишлоғида икки оила ўртасида бўлиб ўтган муштлашув чоғида икки киши ўлди, қишлоқда ҳарбий ҳолат эълон қилинди.Бу хабар Озодликка исми айтилишини истамаган бир ургутликдан 6 январ куни етиб келган эди. 7 январ куни воқеа тафсилотларини ўргандик.
    6 январ куни етиб келган хабар мана будир:

    - Ургут туманидаги Варашти қишлоғида катта ои ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 1101 | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-08 | Комментарии (0)

    ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: ҲАЙРАТЛИ ҲАДЯ

    Ҳар ким дунёни ўз кўзи билан кўради. Юқорида мен зикр этган масалада ҳам ҳар кимнинг ўз қараши мавжуд. Чунки дунёнинг битта ҳақиқати бор, аммо ҳар бир инсоннинг унга нисбатан ўз мезонлари бўлади. Бугунга қадар энг кўп гапирилган ва энг кўп ёзилган давлатлардан бири Америкадир. Кимдир уни дунёнинг енгилмас кучи, дея таъриф этса, яна кимдир орзулар ўлкаси, дейди.

    Америка ва Ўзбекистон. Иккиси икки дунё. Осилсанг баланд дорга осил деганларидек, Ўзбекистоннинг баъзи жиҳатларини Америкага солиштирмоқ истади кўнгил. Бундан минг йил муқаддам илм хазинасининг соҳиби аввали Абу Райҳон Беруний ҳазратлари уммон ва денгизлар ортидаги бу ўлканинг борл ... Davomini o'qing...
    Просмотров: 1085 | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-08 | Комментарии (0)

    Шерали Жўраев  мусиқий базми
    Просмотров: 1475 | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-08 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz